
Жорий йилнинг 17-18 июн кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри Олимпия захиралари коллежи биносида ўтказилган “Худудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси”да “Telecom Devices Pro” МЧЖнинг 100 турдан ортиқ телекоммуникацион ва электро-жихоз миллий махсулотларини республиканинг хар бир худудида танитиш ҳамда ташкилот брендини аҳоли орасида оммалаштириш мақсадида ташкилотнинг сотув ва маркетинг бўлими мутахассиси А.Исломов иштирок этди. Ушбу кўргазма давомида ташкилот стратегияси, махсулотлар хилма-хиллиги ва истиқболдаги режалари юзасидан маълумотлар берилди.
Барча иштирокчиларга ташкилот мутахассиси томонидан махоратли, кўргазмали намоишида “IDEVICE” бренди остида ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг юқори сифати ва унинг афзалликлари тўғрисида таништириб амалий тест усулларида кўрсатиб берилди.


