Қарши шахрида илк “IDEVICE” бренди остида ташкил этилган навбатдаги семинар-учрашуви.
Куни кеча “Telecom Devices Pro” МЧЖнинг “IDEVICE” бренди остида ишлаб чиқарилаётган замонавий махсулотларнинг навбатдаги тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Қарши шахрида илк ташкил этилган семинар-учрашувига жами 100 кишига якин махсус таклиф этилган мехмонлар ва Қарши шахридаги салохиятли электриклар ва тадбиркорлар ташриф буюришди. Биз билан хамкорликни яқинда бошлаган “ALONG-ENERGY” ХК рахбари З.Зиятова тадбирни очиб бериб, ушбу “IDEVICE” бренди остида ишлаб чиқарилаётган махсулотлар чидамлилиги, хақиқий сифат эгаси эканлигини такидлаб утиб, ушбу бренд профессионаллар танлови эканлигини яна бир бор такидлаб утди.

Ташкилотнинг 100 турдан ошиқ телекоммуникацион ва электро-жихоз миллий махсулотларини республиканинг хар бир худудида танитиш ҳамда ташкилот брендини Қарши шахар аҳолиси орасида оммалаштириш мақсадида, семинар-учрашувида ташкилотнинг тижорат ишлари директори А.М. Жумаев сўзга чиқиб ташкилот стратегияси, махсулотлар хилма-хиллиги ва истиқболдаги режалари юзасидан маълумотлар берди.

Барча иштирокчиларга ташкилот мутахассислари томонидан махоратли кўргазмали намоишида “IDEVICE” бренди остида ишлаб чиқарилган махсулотларнинг юқори сифати ва унинг афзалликлари тўғрисида таништириб амалий тест усулларида кўрсатиб берилди.
Самарқанд шахридан ташриф буюрган, наъмунали фаолият олиб бораётган хамкорларимиздан бири “Business Group XXD” МЧЖ вакиллари хамкорликда эришилган ютуқлари, ташкил этилган имтиёзли Акциялар туғрисида тухталиб утди.

Шу билан бирга семинар-учрашувида барча йиғилганларга “IDEVICE” бренди остида тайёрланган тарқатма материаллар улашиб, улар учун байрамона кечки овқат дастурхони ёзилиб норасмий вазиятда яқиндан хам сухбат бўлиш мақсадида Қарши шахрида жойлашган “Farovon" ресторанида семинар-учрашуви қизиқарли фикр-мулохазаларга бой бўлиб тадбиримиз ўз нихоясига етди дейди Сотув ва маркетинг бўлими бошлиғи С.Утаев.